21:40 / 16.09.2017
5 124

Ла лига. «Барселона» қийин ва иродали ғалабага эришди

Ла лига. «Барселона» қийин ва иродали ғалабага эришди
Испания чемпионатининг 4-тури доирасида "Барселона" сафарда "Хетафе" меҳмони бўлди. Вальверде шогирдлари ёрқин ўйин намойиш қила олишмади, аммо муҳим 3 очкони қўлга киритишди.

Каталонияликлар биринчи бўлимда яққол голга тортадиган вазият ярата олишмади. Боз устига, 40-дақиқада Шибасаки жарима майдончасига ташқарисидан тўпни ерга туширмасдан Тер Штеген дарвозаси томон йўллади ва жуда чиройли гол муаллифига айланди. Бу "Барселона"нинг Испания чемпионатида ўтказиб юборган дастлабки голи бўлди. Орадан кўп ўтмасдан Месси жаримадан тўпни нақ "тўққизлик" томон тепди, аммо "Хетафе" посбони жуда қийин вазиятда жамоасини голдан қутқарди.

Иккинчи бўлимда каталонияликлар бироз тезликни оширишди ҳамда ўзлари яратган камсонли ҳужумларни голга айлантиришга муваффақ бўлишди. Учрашувнинг 62-дақиқасида мезбон ҳимоячиси ўз жарима майдончаси ташқарисида қўпол хатога йўл қўйиб, тўпни рақибларга олдириб қўйди. Натижада Денис Суарес аниқ зарба билан ҳисобни тенглаштирди.

Баҳс тугашига 5 дақиқа қолганида "Барса" футболчилари ғалабани илиб кетишга муваффақ бўлишди. Мессининг узатмасидан кейин Паулиньо икки марказий ҳимоячи орасидан ўтиб, мезбонлар жарима майдончасига кириб борди ва ўткир бурчак остида аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди.

"Барселона" мавсумдаги кетма-кет тўртинчи ғалабасини қўлга киритди. Жамоа 12 очко билан пешқадамлик қилишда давом этадиган бўлди.

Испания Ла лигаси, 4-тур
Хетафе – Барселона 1:2 (1:0)

Голлар: 1:0 – 39 Сибасаки, 1:1 – 62 Денис Суарес, 1:2 – 84 Паулиньо.
Хетафе – Гуаита, Даконам, Антунеш, Суарес, Кала, Фажр, Бергара, Арамбарри (Портильо, 85), Сибасаки (Альваро, 54), Дьедиу (Мора, 71), Молина.
Барселона – тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Ракитич (Паулиньо, 77), Серджи Роберто, Иньеста (Денис Суарес, 46), Бускетс, Дембеле (Деулофеу, 29), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Пике (10), Кала (32), Деулофеу (53), Альба (66), Суарес (73), Суарес (88).

Манба: stadion.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ла лига. «Барселона» қийин ва иродали ғалабага эришди