Ўрта вазн тоифасида WBC/WBA/IBF камарлари соҳиби Геннадий Головкин Сауль «Канело» Альваресга қарши реванш жангги ўтказишга қарши эмас, деб ёзади Кун нашри.
«Мен мексикача усулда жанг ўтказишга тайёрман, яқин масофада туриб муштлаша оламан. Мен янада драматик шоу кўрсатишни хоҳлагандим. Аммо бу у қадар ўхшамади.
Бу менинг айбим эмас, мен ҳар бир раундда босим уюштирдим. Мен мухлисларни хурсанд қилмоқчи эдим. Аммо бундай бўлиб чиқмаган бўлса, бу менинг айбим эмас. Мен ютқазмадим. Мен ҳали ҳам чемпионман.
Албатта, мен яна муштлашишга, реваншга қарши эмасман. Реванш ёки бошқача жанг – мен муштлашишни истайман. Менда реванш ўтказиш истаги бор», – деган Головкин.
Головкин – Альварес ўртасидаги узоқ кутилган жангда ғолиб аниқланмади. Ушбу жанг якунида реферилардан бири Головкинга ғалаба берди (115-113), иккинчиси – Альваресга (118-110), учинчи ҳакам эса кучлар тенг келганини маълум қилди (114-114). Натижада, ГГГ камарларни ўзида сақлаб қолди.
Бундан аввалроқ мексикалик Альварес жанг натижаси адолатли бўлмагани, Головкин билан яна жанг қилишни исташи ҳақида айтганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи