22:52 / 23.09.2017
5 238

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон футзал терма жамоаси ярим финал йўлланмасини қўлга киритди

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон футзал терма жамоаси ярим финал йўлланмасини қўлга киритди
Бугун мусобақанинг футзал баҳсларида чорак финал учрашувлари бўлиб ўтди.
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Ашхободда давом этаётган ёпиқ иншоотлар остидаги Осиё ўйинлари чорак финалида Вьетнам терма жамоасини мағлубиятга учратди.

Бугун мусобақанинг футзал баҳсларида чорак финал учрашувлари бўлиб ўтди. Чорак финалда Вьетнам терма жамоасига қарши баҳс олиб борган ўзбекистонлик футзалчилар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди ва ярим финалга йўлланма олишди. Учрашувда Ўзбекистон терма жамоасининг голларига Даврон Чориев ҳамда Фарҳод Абдумавлонов муаллифлик қилишган.

Таъкидлаш жоиз, Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ярим финалда Японияга қарши баҳс олиб боради.

Осиё ўйинлари. Ашхобод.
Футзал, Чорак финал

Вьетнам - Ўзбекистон 0:2
Голлар:
Даврон Чориев(6), Фархад Абдумавлонов(36)

Манба: www.the-uff.com

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё ўйинлари. Ўзбекистон футзал терма жамоаси ярим финал йўлланмасини қўлга киритди