18:00 / 26.09.2017
3 931

«Пахтакор»нинг янги эгаларига «Ўзметкомбинат» бошқаруви ишониб топширилди

«Пахтакор»нинг янги эгаларига «Ўзметкомбинат» бошқаруви ишониб топширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги «Ўзметкомбинат» АЖнинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланган. Бу ҳақида Kun.uz хабар беради.

Тузилмада янги бошқарув ташкил этилган

«Иккиламчиқораметаллар» унитар корхонаси комбинат тузилмасига бошқарма сифатида киритилган, ҳудудий МЧЖлар эса «Ўзметкомбинат» АЖнинг филиалларига айлантирилган. Шунингдек, «Ўзметкомбинат» низом жамғармасига мулк мажмуаларидан бири — «Умумий овқатланиш комбинати» давлат корхонаси давлат улушининг орттирилиши ҳисобига берилган.

Жамиятнинг умумий йиғилиши томонидан сайланадиган бошқарув раиси Президент маъқуллашидан сўнг Вазирлар маҳкамаси томонидан ўз лавозимига тасдиқланади. Унинг ўринбосарлари ишончли бошқарувчи («SFI Management Group» МЧЖ хорижий корхонаси) тавсиясига кўра кузатув кенгаши томонидан тайинланади ва вазифасидан озод этилади.

Ўзгаришлар натижасида «Ўзметкомбинат» АЖнинг янгиланган ташкилий тузилмаси ва ижроия аппаратининг тузилмаси тасдиқланган.

Топширилган ҳажмлар бозор нархларида баҳоланади

«Ўзметкомбинат» АЖ — мамлакатда лом ва қора металлар чиқитини тайёрлаш (харид қилиш) борасидаги ягона ваколатли орган ҳисобланади. Топширилган ҳажм учун ҳисоб-китоблар бозор нархлари асосида белгилаб бориладиган шартномавий нархларда ҳисобланади.

Республикадаги йирик истеъмолчиларга (бюджетдан молиялаштириладиганларидан ташқари) қора металлар прокати ва майдаловчи шарлар биржа савдолари орқали, ҳар йиллик тасдиқланадиган балансларга кўра ўртача биржа нархларига кўра тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотилади.

Ҳужжат расман 2017 йил 25 сентябрда эълон қилинди ва кучга кирди.

Қайд этмоқ жоизки, «SFI Management Group» МЧЖ хорижий корхонаси «Пахтакор» футбол клубининг 80 фоиз акциясини сотиб олган. Ушбу корхона хорижий инвестор сифатида «Пахтакор» тизимидаги спорт инфратузилмаларига 5 йил давомида камида 200 млрд. сўм сармоя киритиш мажбуриятини ҳам олган.

«SFI Management Group» МЧЖ хорижий корхонаси ҳақида батафсил маълумотлар йўқ. Бўш иш ўринлари ҳақидаги эълонлар берилувчи сайтларда шу йилнинг июль–август ойларида ёритилган маълумотларга кўра, корхонага 2017 йил январида асос солинган, у масъулияти чекланган жамият шаклида фаолият олиб боради, консалтинг хизматлари кўрсатади ва инвестициявий лойиҳаларни бошқариш билан шуғулланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Пахтакор»нинг янги эгаларига «Ўзметкомбинат» бошқаруви ишониб топширилди