07:41 / 27.09.2017
3 957

ЕЧЛ. F гуруҳи. «Сити»да қийин, тарихий ғалаба, «Наполи»да — дастлабки

ЕЧЛ. F гуруҳи. «Сити»да қийин, тарихий ғалаба, «Наполи»да — дастлабки
Европа чемпионлар лигасининг F гуруҳидан ўрин олган 2-тур учрашувлари бу сафар кутилган натижалар билан якунланди.

Англияда «Шахтёр»ни қабул қилган «Манчестер Сити» жуда катта муаммоларга дуч келди. Айниқса жамоа биринчи бўлимда кутилган футболни намойиш этиб бера олмади. Иккинчи бўлимнинг бошида Кевин Де Брюйне ҳисобни очган бўлса, 72-дақиқага келиб Серхио Агуэро белгиланган пенальтини аниқ амалга ошира олмади. 90-дақиқа бошида эса Раҳим Стерлинг фарқни иккитага оширди. Натижада «Сити» ўзининг олти йиллик ЕЧЛ тарихида илк марта гуруҳни кетма-кет икки ғалаба билан бошлади. Шу кунгача улар ҳеч қачон бундай кўрсаткич билан мусобақани бошлашмаганди.

Биринчи турда Украинада ютқазган «Наполи» бу турда «Фейеноорд»ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, дастлабки уч очкони тантана қилди.

Ушбу натижалардан кейин гуруҳда «Сити» 6 очко билан етакчилик қилмоқда. «Наполи» ва «Шахтёр»да учтадан очко бор. «Фейеноорд» эса 0 очко билан сўнгги ўринда қолмоқда.

F гуруҳи

Наполи (Италия) – Фейеноорд (Нидерландия) 3:0 (1:0)
Голлар:
Инсинье (7), Мертенс (49), Кальехон (70).
Наполи: Рейна, Максимович, Ғулом, Ҳюсай, Кулибали, Ҳамшик (Зелиньски, 71), Жоржиньо (Диавара, 80), Кальехон (Рог, 73), Аллан, Инсинье, Мертенс.
Фейеноорд: Жонс, Сен-Жюст, Хапс, Дикс, Тапия (ван Бек, 78), Триндаде, Бергейс (Ларссон, 86), Торнстра (Басаджикоглу, 69), Боэтиюс, Амрабат, Эль-Ахмади.
Огоҳлантиришлар: Кулибали (37), Эл-Аҳмади (47), Бергейс (54), ван Бек (86), Диавара (90).

Манчестер Сити (Англия) – Шахтёр (Украина) 2:0 (0:0)
Голлар
: де Брюйне (48), Стерлинг (90).
Манчестер Сити: Эдерсон, Стоунз, Отаменди, Уокер, де Брюйне, Сане, Делф, Фернандиньо, Сильва (Гундўған, 81), Агуэро (Бернарду Силва, 85), Габриэл Жезус (Стерлинг, 54).
Шахтёр: Пятов, Ордец, Исмаили, Бутко, Ракицкий, Степаненко, Фред (Коваленко, 90), Тайсон, Марлос (Дентиньо, 78), Бернард (Петряк, 89), Феррейра.
Огоҳлантириш: Ордец (66).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ. F гуруҳи. «Сити»да қийин, тарихий ғалаба, «Наполи»да — дастлабки