22:40 / 28.09.2017
4 906

Ўзбекистон Футбол Федерацияси мутахассисларни ишга қабул қилади

Ўзбекистон Футбол Федерацияси мутахассисларни ишга қабул қилади
Ўзбекистон Футбол Федерациясидаги қуйида келтирилган бошқарма ва бўлимларга танлов асосида мутахассислар ишга таклиф қилинади:
  • Матбуот хизмати (инглиз, рус ва ўзбек тилларини биладиган журналистлар);
  • Халқаро алоқалар бошқармаси;
  • Хавфсизлик бошқармаси;
  • Келишилган ўйинларга қарши курашиш бўлинмаси;
  • Кадрлар бошқармаси;
  • Илмий-услубий таъминот бўлими;
  • Молия-иқтисод бошқармаси;
  • Хўжалик ишлари хизмати;
  • Маркетинг бошқармаси;
  • Болалар-ўсмирлар футболи ва оммавий футболни ривожлантириш бошқармаси;
  • Ҳакамлар ва инспекторлар бошқармаси;
  • Терма жамоалар бошқармаси;

Номзодлар қуйидаги умумий талабларга жавоб бериши керак:
  • соҳа бўйича маълумотга эга бўлиши;
  • футбол ва спорт соҳасидаги структурадаги иш тажрибаси;
  • футбол ва спорт соҳасидаги меъёрий хужжатлар ҳақида билимга эга бўлиши;
  • хорижий (рус, инглиз ва бошқа) тилларни билиши;
  • компьютер ва интернетдан самарали фойдаланиш, презентацияларни тайёрлашни ўзлаштирган бўлиши;
  • Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай ва Тошкент туманларида доимий рўйхатдан ўтган бўлиши;

Шунингдек, бухгалтер, кассир, шифокор, психолог, иш ва архив юритувчи, электрик, сантехник, буғ қозонлар мутахассиси, омборхона мудири, ошпаз, ҳайдовчи, IT мутахассис, боғбон, фаррошлар ҳам ишга таклиф қилинади.

Номзодлар ўзи ҳақидаги маълумотнома (резюме)ни [email protected] электрон почта манзили ёки +99871 230-90-51 факсга юборишлари керак. Комиссия томонидан саралаб олинган номзодларга ташкилий қўмита томонидан хабар берилади ва суҳбатга таклиф этилади.

Манба: www.the-uff.com

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон Футбол Федерацияси мутахассисларни ишга қабул қилади