Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Хитойнинг Ченгду шаҳрида бўлиб ўтиб ўтган АТР таснифидаги турнирда бош совринни қўлга киритди, деб ёзади Кун.уз нашри.
Мукофот жамғармаси 1 028 855 миллион АҚШ долларидан иборат бўлган турнир финалида Истомин (АТР рейтингида 78-ўрин) кипрлик Маркус Багдатисга (АТР рейтингида 113-ўрин) қарши кортга чиқди.
Учрашувнинг биринчи сети 6 геймида кипрлик спортчи жароҳати сабаб ўйинни давом эттира олмади. Бу вақтда Истомин геймлар бўйича 3:2 ҳисобида олдинда бораётганди.
Турнир расмий сайти берган маълумотга кўра, Денис финалда қозонган ғалабаси учун 250 рейтинг очкоси ҳамда 183 435 АҚШ доллари мукофот пулига эга бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бу Истоминнинг АТР таснифидаги турнирларда қўлга киритган икккинчи ғалабаси бўлди. У 2015 йилда Лондондаги турнирда бош совринни қўлга киритганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Рўзиқул Бердиев: "Рақиб маҳоратли ўйинчиларга эга жамоа, аммо биз кўпроқ ўз ўйинимизга эътибор беришимиз зарур"
Германия йил охиригача Украинага яна иккита ИРИС-Т ҳаво мудофаа тизимини етказиб беради
Сенат: Ўзбекистон йод танқислиги бўйича оғир ҳудуд бўлиб қолмоқда