07:15 / 03.10.2017
4 559

Вадим Абрамов Бабаян ўрнига мухлислардан кечирим сўради

Вадим Абрамов Бабаян ўрнига мухлислардан кечирим сўради
Фарғонанинг «Нефтчи» клуби бош мураббийи Вадим Абрамов ЖЧ-2018га чиқиш вазифаси барбод бўлгани учун мухлислардан узр сўради.

«Футболчиларимиз ва мутасаддилар мухлислар ишончини оқлай олишмади. Мен тушунаман, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани одамларнинг умидини чиппакка чиқарди. Боз устига у Россияда бўлиб ўтади. Агар чиққанимизда бу терма жамоамизни жаҳон чемпионатида кўриш учун дуода бўлган ўзбек футбол мухлисларимиз учун улкан байрам бўларди. Ёнгинамиздаги Россияга келиб, ўз терма жамоасига мухлислик қилиш қандай мазза?!

Афсуски буни уддалай олмадик. Мен барча футболчилар ва мутахассислар номидан мухлисларимиз олдида узр сўрайман. Келгусида уларнинг умид ва ишончларини чиппакка чиқармаслик учун қўлимиздан келган барча нарсани қиламиз. Чунки футболни улар учун ўйнаймиз.

Ишонинг, келишилган ўйинлар ва ҳоказолар футболимизда жуда кам. Мухлисларимиздан ҳар хил гапларга ишонмасликларини сўрар эдим. Модомики, шундай ҳолатлар юз берганида ҳам у очиқ-равшан кўриниб туради ва барча хабар топади.

Шу сабабли, мен яна бир марта узр сўраб, келгусида уларнинг ишончини оқлаш учун ҳаракат қилишимизни айтиб ўтмоқчиман. Ҳозир футболимизга янги раҳбарият келди, менимча, улар ҳам футболимизни юксалтириш учун маълум саъй-ҳаракатларни амалга оширишади. Мухлисларимиз кўпроқ қувониб, футболдан баҳра олишлари учун ҳаракат қиламиз. Ҳали ҳаммаси яхши бўлади», дея гапириб ўтди Абрамов «Ориат Доно» радиосининг «Футбол плюс» дастурида.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Вадим Абрамов Бабаян ўрнига мухлислардан кечирим сўради