Фарғонанинг «Нефтчи» клуби бош мураббийи Вадим Абрамов ўз вақтида оғир аҳволда қолган жамоага ёрдам бериш мақсадида келишилган ўйинни ютқазиб берганини тан олди, деб ёзади Трибуна нашри.
«Мураббийлик фаолиятимни энди бошлаган пайтларим эди. Ўшанда «Трактор» жамоасини бошқарардим. Охирги турда лигадан тушиб кетши хавфи остидаги жамоа вакиллари келиб менга илтимос билан чиқишган. Агар ютқазиб берсак, улар Олий лигада қолиши мумкин эди.
Биласизми, шундай вазиятлар бўладики, ёрдам сўраб келган одамга шунчаки йўқ деб бўлмайди. Бу ерда пул ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас. Пул таклиф қилинганида бу илтимосни эшитиб ҳам ўтирмаган бўлардим. Шунингдек, агар бу жамоа чемпионлик учун курашаётган жамоа бўлганида, бу илтимосни эшитмаган ва охирги кучимиз қолгунича курашган бўлардик. Лекин ўша вақтда олдимга келиб илтимос қилган клуб оғир аҳволдаги, лигани тарк этишни истамаётган жамоа эди. Шунда ҳам ўзим қарор чиқармаганман. Унга барча футболчилар ичида бу илтимосни айтишини, фақат улар ҳал қилишини билдирганман. Чунки, мен ҳеч қачон футболчиларга «мана бу ўйинни ютқазиб беришимиз керак экан» деб айта олмасдим. Айтмаганман ҳам.
Бу сўзларни сизга чин дилдан айтаяпман. Вазият шунақа эди. Албатта, ўшанда бошқа бир жамоа лигадан тушиб кетган... Умуман ўша вазиятда сўнгги қарорни футболчилар қабул қилганди. Лекин у ерда ҳеч қандай пул ҳақида гап бўлиши мумкин эмасди, дея гапириб ўтган Абрамов «Ориат Доно» радиосидаги жонли эфирда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Шойгу Россиянинг “ядро соябони” кимни ҳимоя қилишини айтди
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди