ОАВ: Лионель Месси “эл-класико” гача сафга қайтиши мумкин

  • Спорт
  • 28-09-2015, 22:04
  • 1 779
  • ОАВ: Лионель Месси “эл-класико” гача сафга қайтиши мумкин

    “Барселона” жамоасининг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатининг 12-турида “Реал”га қарши ўтказиладиган “эл-класико” баҳсигача жароҳатидан тузалиб, сафга қайтиши мумкин. Бу ҳақда El Mundo Deportivo хабар берган.

    Месси Испания Примераси 6-туридан ўрин олган “Лас-Пальмас”га қарши учрашувнинг 10-дақиқасида жароҳат олгани туфайли алмаштирилганди.

    Бироз ўтиб, Каталония клуби расмий сайти Мессининг тикланиши учун 7-8 ҳафта талаб этилиши ҳақида хабар тарқатганди.

    Текширувлардан кейин маълум қилинишича, у 21 ноябрь куни "Реал"га қарши ўтадиган баҳсгача тайёр бўлиши мумкин.

    Аргентина терма жамоаси шифокори Донато Виллани "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессининг жароҳати ҳақида ижобий гаплар айтган.

    "Мессидаги жароҳат тузалиши учун 7 ёки 8 ҳафта керак. Шундан сўнг муаммосиз ўйнаса бўлади.
    Аммо мен Леони узоқ йиллардан буён биламан ва у сафга эртароқ қайтиши ҳам мумкин. Чунки у ўйнамаса тура олмайди", - дейди Виллани.