Лионель Месси жароҳат олди: Интер Миами юлдузининг ҳолати маълум қилинди

1 дақиқа ўқиш1.1K
Лионель Месси жароҳат олди: Интер Миами юлдузининг ҳолати маълум қилинди

Интер Миами клуби ҳужумчиси Лионель Месси Филадельфия Юнионга қарши ўйинда олган жароҳати сабабли сафдан чиқди. 38 ёшли футболчи жисмоний ноқулайлик туфайли майдонни тарк этишга мажбур бўлган эди. Душанба куни ўтказилган тиббий кўриклар натижасида унинг чап оёғи тиззасости пайларида мушак толиқиши ва зўриқиш аниқланган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Клуб расмий баёнотига кўра, Мессининг майдонга қайтиши унинг тикланиш жараёни ва клиник ҳолатига боғлиқ бўлади. Ҳозирча аниқ муддатлар кўрсатилмаган бўлса-да, инсайдер Fabrizio Romano аргентиналик юлдуз июн ойида старт оладиган Жаҳон чемпионатига қадар тўлиқ тайёр бўлишини хабар қилмоқда.

Лионель Месси жорий мавсумда Интер Миами таркибида 15 та ўйиндан 14 тасида иштирок этиб, 12 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Охирги икки мавсумда MVP унвонини қўлга киритган ҳужумчи жамоасининг энг муҳим фигураси бўлиб қолмоқда.

Аргентина терма жамоаси 16-июн куни Канзас-Сити шаҳрида Жазоирга қарши ўйин билан ўз унвонини ҳимоя қилишни бошлайди. Унгача эса жамоа иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган. Интер Миами эса навбатдаги лига ўйинини 22-июль куни ўтказади.

Ҳозирда Интер Миами жамоаси 15 та ўйиндан сўнг 31 очко жамғарган ҳолда Шарқий конференция турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Мухлислар сардорнинг тезроқ сафга қайтишини интизорлик билан кутишмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?