23:03 / 04.10.2017
4 661

Видео: Криштиану Роналду видеоблог қаҳрамонига айланди!

Видео: Криштиану Роналду видеоблог қаҳрамонига айланди!
Мадриднинг “Реал” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду видеоблоггер Суфиан Тузан блогида кун қаҳрамонига айланди, деб ёзади Qalampir.uz нашри.

Гап шундаки, Роналлду футбол фристайлери билан бирга 1912 йилдаги бутсалар ва ўзининг ҳозирдаги бутсаларини солиштириб кўрди.

Суфиан Тузан Роналдуга 1905 йилги тўп билан концентрацияга доир трюклар ўтказиш таклифини берди. Лекин Роналду бундан роппа-роса 112 йил илгариги тўп билан ўз финтларини намойиш этиб бера олмади.

Бундан ташқари, Тузан Роналдудан худди Playstation ўйинидаги каби гол уришни буюрди, Криштиану эса бу ишни зўрға уддалади.

Қизиқарлиси шундаки, футбол фристайлери ўзининг бир нечта шартлари билан Роналдуни қийналишга мажбур этди.

Шунингдек, “Олтин тўп” совринининг 4 карра соҳиби Криштиану Роналду Тузан ҳамроҳлигида тўп орқали финтлар бажаришда ҳам баҳс олиб борди.

“Минг марта айгандан кўра бир марта кўрган яхши” дейишганлари каби қуйида юқоридаги сўзларимизнинг исботи — видеолавҳани томоша қилинг!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Видео: Криштиану Роналду видеоблог қаҳрамонига айланди!