Маълумки, сўнгги йилларда юртимиз боксчилари нафақат ҳаваскор рингларда, балки профессионал рингларда ҳам нималарга қодирлигини исботлаб келишмоқда.
Айни дамда Шоҳжаҳон Эргашев, Қудратилло Абдуқаҳҳоров, Азизбек Абдуғаффоров, Фазлиддин Ғоибназаров, Хуршидбек Норматов ва бошқа чарм қўлқоп усталари мағлубиятсиз юришлари давом эттирмоқдалар.
Яқин вақтлар ичида улар сафига яна бир нечта боксчиларимиз қўшилишлари мумкин. Бу ҳақда терма жамоамиз устозларидан бири Тўлқин Қиличев Актауда ўтаётган бокс бўйича Шокир Болтекул хотирасига бағишланган халқаро турнирда берган интервьюларидан бирида маълум қилган.
– Океанорти (АҚШ) промоутерлик ташкилотлари Муроджон Ахмадалиев, Шахрам Ғиёсов, Бектемир Мелиқўзиев, Исроил Мадримов ва бошқа боксчиларимизга қизиқиш билдирмоқда, аммо яна бир бор айтаман ноябрь охирида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади ва чемпионат якунларидан сўнг кимнинг профессионал боксга ўтиши ёки қолиши аниқ бўлади. Бундан ташқари чемпионатдан сўнг терма жамоамиз таркиби 60-70 %га ўзгаради, – дейди Тўлқин Қиличев.
Манба: Sports.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Шойгу Россиянинг “ядро соябони” кимни ҳимоя қилишини айтди
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди