23:02 / 10.10.2017
6 509

U-23 Осиё чемпионати–2018 турнирига қуръа ташлаш маросими Хитойда бўлиб ўтади

U-23 Осиё чемпионати–2018 турнирига қуръа ташлаш маросими Хитойда бўлиб ўтади
2018 йилнинг 9–27 январь кунлари Хитойда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Шу йилнинг 24 октябрь куни эса мусобақага қуръа ташлаш маросими ўтказилади.
Маросим Хитойнинг Чанчжоу шаҳридаги Trader Fudu меҳмонхонасида Тошкент вақти билан 13:30 да старт олади.

U-23 Осиё чемпионатида жами 16 мамлакат терма жамоаси, шу жумладан, Ўзбекистон ҳам иштирок этади. Жамоалар 4 та саватчага бўлинади ва қуръа натижасига кўра тўртта гуруҳга ажратилади.

1-саватча: Хитой (мезбон), Япония, Жанубий Корея, Ироқ;
2-саватча: Қатар, Иордания, КХДР, Австралия;

3-саватча: Ўзбекистон, Сурия, Саудия Арабистони, Таиланд;
4-саватча: Вьетнам, Уммон, Фаластин, Малайзия.

Маълумот учун, Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси БААда бўлиб ўтган саралаш босқичи “D” гуруҳида 1-ўринни эгаллаган ҳолда Хитойдаги Осиё чемпионати–2018 мусобақасига йўлланмани қўлга киритганди.

Манба: www.the-uff.com

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » U-23 Осиё чемпионати–2018 турнирига қуръа ташлаш маросими Хитойда бўлиб ўтади