14:44 / 15.10.2017
4 935

«Пахтакор» – «Қўқон-1912»: Ҳакамлар бригадаси четлатилди

«Пахтакор» – «Қўқон-1912»: Ҳакамлар бригадаси четлатилди
Олий Лига 24-турида доирасидаги“Пахтакор” – “Қўқон-1912” ўйинидаги ҳакамлик даражаси юзасидан ЎФФ ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси фавқулодда йиғилиш ўтказди.
Унда 14 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган “Пахтакор” – “Қўқон-1912” ўйинини бошқарган ҳакамлар бригадасининг иши ўрганиб чиқилди.

ЎФФнинг ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси таркибидаги илмий-услубий таъминоти бўлими мазкур ўйинда майдонда бош ҳакам сифатида ишлаган Вадим Агишев, унинг ёрдамчилари Баҳодир Баҳромов ҳамда Набижон Рўзимовнинг ҳакамлигини алоҳида кўриб чиқди. Натижада Владимир Штерн бошчилигидаги гуруҳ майдондаги барча ҳакамлар учрашувни сифатсиз бошқарган ва ўйин тизгинини қўлдан чиқарган деб баҳолади.

Шу асосда, ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси бош ҳакам Вадим Агишев, унинг ёрдамчилари Баҳодир Баҳромов ва Набижон Рўзимов, тўртинчи ҳакам Аскер Нажафалиевларни Ўзбекистон чемпионати, 1-лига, кубок ва ёшлар биринчилиги баҳсларидан мавсум охиригача четлатиш ҳақида қарор қабул қилди.

Ҳакамлар бригадаси аъзоларига баҳони кўтариб қўйганлиги учун ўйин инспектори Игорь Нихочин ҳам Ўзбекистон чемпионати, 1-лига, Кубок ва ёшлар биринчилигидан мавсум охиригача четлатилди.

Манба: www.the-uff.com

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Пахтакор» – «Қўқон-1912»: Ҳакамлар бригадаси четлатилди