
“Аргентина терма жамоаси вакили Лионель Месси ва унинг рафиқаси Антонелла Рокуццо учинчи бор ота-она бўлиш тадогириги кўришяпти” деб хабар бермоқда “Вести.ру” сайти. “Барселона” ҳужумчиси ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали айнан шунга ишора қилган.
Месси ўз саҳифасига оилавий суратини жойлаштирган бўлиб, унда футболчи ва унинг икки ўғли қўлларини Антонелланинг қорнига қўйиб туришибди. Ушбу сурат Антонелланинг ҳомиладорлиги ҳақидаги хушхабар билан изоҳланмоқда.
Маълумот учун, Лионель Месси ва Антонелла Рокуццо 2009 йилдан бери бирга ҳаёт кечиришади. Уларнинг Тьяго ва Матео исмли икки ўғиллари бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар