7 576
Расман: Қувасойнинг «Цементчи» футбол клуби Олий Лигада «Обод» ўрнини эгаллайдиган бўлди
Қувасойнинг «Цементчи» футбол клуби 2018 йилги мавсумни Ўзбекитон Олий Лигасида ўтказади, деб ёзади Дарё нашри.
Мамлакат Биринчи Лигасида мавсум якунига 4 та тур қолган бир пайтда, Қувасой клуби 3-ўриндаги «Истиқлол»нинг ўзига ета олмаслигини таъминлаб бўлди. Жамоанинг элитага йўл олгани ҳақида ПФЛ расмий сайти ҳам маълумот тақдим этиб улгурди.
Мазкур жамоа 30 та учрашувда майдонга тушган бўлиб, шуларнинг 23 тасида рақибларидан устунлик қилди. 4 та учрашувда «Цементчи» футболчилари дуранг натижага рози бўлди ва фақатгина 3 тасини бой берди. Ортда қолган 30 та ўйинда 85 та гол урилгани, Биринчи Лига мавсуми сермаҳсул бўлганидан далолат беради.
«Цементчи» Олий Лигадан четлаштирилган Тошкентнинг «Обод» клуби ўрнини эгаллайди. Регламентга кўра, Биринчи Лигада пешқадам бўлган жамоа Олий Лигага тўғридан-тўғри йўлланмани ютиб олади.
Олий Лиганинг 15-жамоаси эса чемпионатдаги ўрнини сақлаб қолиш учун қуйи лиганинг иккинчи жамоаси билан тўқнаш келади. Айни пайтда Вадим Абрамовнинг «Нефтчи» футбол клуби Олий Лигада 15-ўринни эгаллаб турибди, Биринчи Лиганинг иккинчи жамоаси эса ҳозирча «Андижон». Андижонлик футболчилар ўтган мавсум якунларига кўра элита билан хайрлашганди.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди