Ўзбекистон Футбол Федерациясининг таркибий тузилмасида навбатдаги ўзгаришлар амалга оширилди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ҳакамлар бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган Ноил Лутфулин ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бугунги кунда Ўзбекистон Футбол Федерацияси бошқарма бошлиғи лавозимига янги номзодларни кўриб чиқмоқда.
Шавкат Имамовнинг бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институтининг “Футбол назарияси ва методикаси” кафедраси профессори лавозимида ишлаб келган Шамиль Исеев Ўзбекистон Футбол Федерациясининг техник директори лавозимига тайинланди.
Шамиль Исеев 1956 йил 10 июнь куни таваллуд топган. Маълумоти олий. 1977 йилда Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия институтини аъло баҳога битирган. Педогогика фанлар номзоди, профессор. ОФК инструктори. Фаолияти давомида Ўзбекистон ёшлар, олимия ва миллий терма жамоаларида, “Пахтакор”, “Қайрат”, (Қозоғистон), “Динамо” (Самарқанд), “Бунёдкор”, “Андижон”, “Навбаҳор”, “Нефтчи”, клубларида таҳлилчи-мураббий каби лавозимларда ишлаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"
Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди?
Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"
Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради
Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди
Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти