Айни вақтда Латвиянинг “Спартак” клубида фаолиятини давом эттираётган ҳамюртимиз Азиз Ибрагимов SPORTS.uz интернет ахборот порталига интервью берди. Фаолиятининг катта қисмини ҳорижда олиб бораётган Азиз Ибрагимов суҳбат давомида Латвияга бориб қолиши, ушбу чемпионат ҳақида, терма жамоамизнинг ЖЧ-2018 саралашидаги натижасига баҳо берди ва бундан ташқари ЎФФ томонидан олиб борилаётган ислоҳотларни тўла қўллаб-қувватлашини билдирди.
Биринчи навбатда, Латвияга бориб қолишингиз қай тарзда рўй берди. Чунки, ўзбек футболчилари учун бу мамлакат чемпионати бироз нотанишдир?
- Бу нарса агентлар орқали рўй берди. Вадим исмли агентим Латвиянинг “Спартак” жамоасидан қизиқиш бўлаётганини айтди. Шу вақтда юрмалаликлар чемпионатда биринчи ўринда бораётган эди ва қолаверса, ЕЧЛ саралашида ўйнар эди. Шу боисдан ҳам айнан “Спартак” варианти маъқул келди. Бу ерга чемпион бўлиш учун келган эдим. Мана, шукрки, ўз ниятимга эришдим.
Ушбу чемпионлик сизнинг фаолиятингизда иккинчиси саналади…
- Словакия чемпионатида “Слован” сафида 2008/09 йилги мавсумда чемпион бўлган эдим. Дарҳақиқат, бу менинг иккинчи “олтиним” бўлди. Албатта, ҳар бир чемпионликни ўзига яраша қувончли онлари бўлади ва бу онларни сўз билан таърифлаш қийин. 2009 йилда ёшроқ бўлганман. Ҳозир 31 ёшдаман ва бу чемпионлик бошқача бўлди.
У ерга иккинчи даврада бориб қўшилдингиз, бироқ бу чемпионатни таърифлаш учун етарли вақт саналади. Олий лигамиз билан Латвия чемпионатининг қандай фарқи бор?
- Латвия чемпионати? Олдин ўйнаган чемпионатларим – Чехия, Словакия чемпионатларига ўхшаб кетади. Яккакурашларга бой, жисмоний тайёргарликка кўп эътибор берилади. Бизда эса асосан техник футболга асосланган ўйин намойиш этилади. Шу жиҳатлари билан ажралиб туради.
Латвия, Словакия, Чехия - қайси чемпионат кучлироқ?
- Булар орасида Чехия чемпионати кучлироқ деб ўйлайман.
ЕЧЛда жамоангизга нима етишмади деб ўйлайсиз?
- Менимча, тажриба етишмади деб ўйлайман. Негаки, ўз майдонимизда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, меҳмонда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнадик. Ҳеч бўлмаганда, уйда 0:0 ўйнаганимизда ҳам шу натижа билан кейинги босқичга чиқа олардик. “Астана”га қарши ўйинларда жамоамизга тажриба етишмади.
Латвиядаги инфратузилма, медиа учун шароитлар, ҳақида батафсил айтсангиз.
- У ердаги аксарият стадионлар янги экан. Фақат Риганинг “Сконто” жамоаси ўйнайдиган стадион эскироқ экан. Медиа, журналистларга яратилган шароитлар УEФА талабларига тўла жавоб беради.
Мавсум ҳам якунига етмоқда. Кейинги мавсум ҳам "Спартак"да қоласизми?
- Мавсум ҳам тугади. Куни кеча клуб президенти билан учрашдим. У жамоада қолишимни истамоқда. Лекин мен ҳозирча барча саволларга таътилдан сўнг жавоб беришимни айтдим. Бироқ ўзимни ҳам бу жамоада қолиш ниятим бор. Чунки келгуси мавсумда ҳам клуб ЕЧЛда ўйнайди.
ЖЧ-2018 саралашида терма жамоамизга нима етишмади деб ўйлайсиз?
- Менимча, термамизга “янги қон” етишмади. Фикримча, мағлубиятга учралган баҳслардан сўнг, ўша ўйинларда бўш ўйин кўрсатган футболчиларнинг ўрнига бошқа ўйинчиларни синаб кўриш керак эди, деб ўйлайман. Мураббий ҳам бундан хулоса қилиши керак эди. Чунки, бутун саралаш цикли давомида бир таркиб майдонга туширилди. Сабаб шу деб ўйлайман.
Футболимиздаги ислоҳотларни кузатиб боряпсизми? Уларни қандай баҳолаган бўлардингиз?
- Албатта кузатиб бораман. Ижтимоий тармоқлар ва интернет ОАВ орқали кузатиб бораман. Ўзгаришлардан хабарим бор. Футбол кундан кунга ўсиб бормоқда. У бир жойда туриб қолаётгани йўқ. Ёш болакай ҳам, аста-секинлик билан ўсиб боргани каби, миллионлар ўйини ҳам ўзгариб бормоқда.
Олий лигада 12 та жамоа қатнашиши ҳам яхши деб ўйлайман. Рақобат ўсади, деб ҳисоблайман. Бунда нафақат жамоалар ўртасидаги, балки, футболчилар орасида ҳам кучли рақобат бўлади.
Сизнинг позициянгизда Ўзбекистонда ва жаҳон футболидаги энг яхшиси сифатида кимни эътироф этган бўлар эдингиз?
- Биласизми, футболда позицияларим кўп. “Бухоро”да ҳужум ортида, “Спартак”да бошида ҳужумда ўйнадим, кейин чап ва ўнг қанот ярим ҳимоячиси сифатида тўп тепдим. Сўнгги баҳсда эса ўнга қанот ҳимоясида ўйнадим. Мураббийнинг ишончини оқлаган бўлсам керак, ҳар холда 90 дақиқа тўп сурдим.
Жаҳон футболидан эса Зинедин Зидан, Луис Лима Роналдолар ёқади. Ҳозирги кунда эса Тони Крооснинг ўйинларини кузатиб бораман.
Шаҳзод Холбоев суҳбатлашди
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Криптовалюта билан боғлиқ битимлар Telegramʼнинг асосий даромад манбаига айланди
Ўзбекистонда ўн ойда қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Тишлар саломатлигига путур етказадиган 6 та маҳсулот