10:49 / 05.11.2017
5 252

Уайлдернинг «чақмоқ зарбаси». У биринчи раунддаёқ рақибини нокаут қилди (Видео)

Уайлдернинг «чақмоқ зарбаси». У биринчи раунддаёқ рақибини нокаут қилди (Видео)
Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) версияси бўйича жаҳон чемпиони, америкалик Деонтей Уайлдер супероғир вазн тоифасида олтинчи марта камарини ҳимоя қилди. У канадалик Бермейн Стивернга қарши рингга кўтарилиб, рақибини биринчи раунддаёқ нокаут ҳолатига туширди.

Уайлдер 2015 йил январида ҳам Стивернни нокаут қилган ва WBC камарини қўлга киритган. Ўтган вақт ичида америкалик боксчи камарини 5 марта муваффақият билан ҳимоя қилганди.

Уайлдер ва Стиверн ўртасидаги жанг камар ҳимояси учун олтинчи жанг бўлди, боксчилар шанба оқшомида Нью-Йоркда рингга кўтарилишди. Аммо жанг биринчи раунддаёқ Уайлдернинг кучли зарбалари туфайли якунига етди.


31 ёшли Уайлдер ҳисобидаги ғалабалар сони энди 39тага етди (39 жангда 38 нокаут). 38 ёшли Стиверн ўз фаолияти давомида 25 ғалаба (21 — нокаут), 3 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Уайлдернинг «чақмоқ зарбаси». У биринчи раунддаёқ рақибини нокаут қилди (Видео)