13:18 / 12.11.2017
5 285

Месси шубҳаланмоқда: Неймар «Реал» фойдасига хоинлик қилганмиди?

Месси шубҳаланмоқда: Неймар «Реал» фойдасига хоинлик қилганмиди?
Испаниянинг Diario Gol нашри сенсацион хабар тарқатди. Манбага кўра, сўнгги пайтларда Неймар ва Месси ўртасидаги дўстлик дарз кетган.

Улар омманинг олдида буни кўрсатишмаяпти, аммо Лионель Неймардан «Реал» фойдасига ишлаётгани борасида шубҳаланиб юрган. Мессининг тахминича, бразилиялик футболчи жамоанинг ички сирларини Марсело орқали "Қироллик клуби"га етказиб турган.

Неймар "Барса"ни тарк этганидан кейин Месси хотиржам тортди. Аргентиналик футболчи энди Андре Гомешдан шубҳаланмоқда. Месси клуб раҳбариятидан португалиялик футбочлини сотиб юборишни сўрамоқда. Гомеш Роналду ва "Реал"нинг бошқа футболчилари орқали клуб сирларини рақиб жамоага етказиши мумкин деб ҳисобламоқда.

Манба: stadion.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Месси шубҳаланмоқда: Неймар «Реал» фойдасига хоинлик қилганмиди?