
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича Губернатор кубоги мусобақасининг 75 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Исроил Мадримов мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.
Мусобақанинг энг ёрқин боксчиларидан бири сифатида эътироф этилган Исроил Мадримов россиялик Якуб Зуберни катта устунлик билан мағлуб этди ва терма жамоамиз ҳисобига иккинчи олтин медални олиб келди.
Бундан ташқари Исроил мусобақанинг энг яхши боксчиси дея эътироф этилди.

Бундан олдин 60 кг вазнда Шунқор Абдурасулов шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, Санжар Турсунов (-91 кг) кумуш медални қўлга киритган эди.
Шундай қилиб, ушбу турнирда уч нафар боксчимизнинг барчаси совринли ўринларни банд этиб, 2 та олтин ва 1 кумуш медали билан ортга қайтадиган бўлди.
Мусобақа давомида кўплаб ўзбекистонликлар спортчиларимизни қўллаб-қувватлаб туришди.


“Zamin”ни Telegram'да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.