ФИФА рефериси Равшан Эрматов Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан ўзбек футболини савиясини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, миллий чемпионат форматидаги ўзгаришлар ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Равшан Эрматов: “Келаси йилдан бошлаб миллий чемпионатимизда 12та клуб иштирок этиши борасида Профессионал Футбол Лигаси томонидан қарор қабул қилинди. Бу янги формат Олий лига клублари ўртасидаги рақобатни янада оширади. Рақобат бор жойда эса ўсиш бўлади ва сифат ҳам ошади. 12талик форматда жамоалар учун осон ўйинларни ўзи бўлмайди.
Кўплаб футбол мутахассислари ва футбол мухлислари томошабоплиги борасида Англия чемпионатини дунёда биринчи ўринга қўйишади. Бу чемпионат нимаси билан қизиқ? Охирги ўриндаги жамоа ҳам етакчини мағлубиятга учратиши мумкин. Шундай ўйинлар бизда ҳам кўпайса, мухлислар ҳам стадионларни тўлдириб ўтиришади. Англия чемпионати ҳам ўз-ўзидан томошабоп бўлиб қолмаган. Улар ҳам секин-аста бунга эришишган.
Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан амалга оширилаётган бу ислоҳотлар, миллий чемпионатимиз форматининг ўзгариши томошабоп ва қизиқарли футболнинг бошланиши бўлиб хизмат қилишига ишонаман”.
Манба: www.the-uff.com “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди