Россиялик ўзбек бизнесмени Алишер Усмонов Бельгиянинг “Андерлехт” клуби акциялари бошқарув пакетини сотиб олмоқчи. HLN нашри тарқатган хабарга кўра бу Усмоновга таҳминан 80 млн еврога тушиши мумкин.
Айтиш лозимки, ушбу жамоани сотиб олишга Усмоновдан ташқари шунингдек яна икки бельгиялик бизнесменлар - Пол Гейзенс ва Воутер Ванденхаутелар ҳам кураш олиб боришмоқда. Шу боис, клуб хўжайинлари бир вақтнинг ўзида ҳам Усмонов билан, ҳам Гейзенс ва Ванденхаутелар билан музокаралар олиб бормоқда. Аммо, улар акцияларни айнан кимга сотиши ҳозирча маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов шунингдек Лондоннинг “Арсенал” клуби хўжайинларидан бири ҳисобланади. Унда “канонирлар”нинг 30% акцияси бор.
Маълумот учун, "Андерлехт" жорий мавсум УЕФА Чемпионлар лигасининг "Б" гуруҳида "Бавария", ПСЖ ҳамда "Селтик" клубларига қарши кураш олиб бормоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шойгу Россиянинг “ядро соябони” кимни ҳимоя қилишини айтди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди