Ўзбекистонлик спортчига Рамзан Қодировнинг совғаси топширилди (Видео)

  • 20-11-2017, 12:19
  • 1 960
  • Спорт
  • Ўзбекистонлик спортчига Рамзан Қодировнинг совғаси топширилди (Видео)
    Аралаш қоидали жанглар бўйича қатор мусобақалар ғолиби Нурсултон Рўзибоев Россия Федерациясининг Грозний шаҳрида 18 ноябрь куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказди ва қозоғистонлик рақибининг устидан ғалабага эришди.

    Амхад Жанчураев кучли рақиб ҳисоблансада “Black” тахаллуси билан мухлислар олқишларига сазовор бўлаётган Нурсултон биргина ишончли ҳаракат эвазига рақибидан устун бўла олди.

    “Аҳмад” спорт клубининг Ўзбекистондаги вакилларидан бири Нодир Қодиров томонидан “18 ноябрь Ўзбекистонда давлат байроғи қабул қилинган кун” сифатида нишонланиши Россия Федерацияси таркибидаги Чеченистон Республикасида бўлиб ўтган ушбу турнир давомида мухлис ва спортчиларга эслатиб ўтилди.

    Ижтимоий тармоқлар орқали ушбу мусобақадаги жанг мухлислар эътиборидан четда қолмади.

    Нурсултон Рўзибоев ва унинг секундантлари Чеченистон Президенти Рамзан Қодировнинг Ўзбекистонга ташрифи вақтида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан бирга тушган сурати туширилган футболкаларда аренага кириб келишди.

    Ажойиб ғалабани қўлга киритган ҳамюртимиз, “Аҳмад” спорт клуби аъзоси Нурсултон Рўзибоевнинг ажойиб ғалабани қўлга киритгани эвазига Рамзан Қодиров томонидан автомашина совға қилинди. Автомобиль калитини Нурсултонга Рамзан Қодиров номидан ҳамюртимиз ажойиб спортчи ва мураббий Нодир Қодиров тақдим этди.

    Эслатиб ўтамиз, Нурсултон Рўзибоев ўзининг навбатдаги жангини 2017 йилнинг 17 декабрь куни Грознийда Игорь Байерга қарши ўтказади.

    » » Ўзбекистонлик спортчига Рамзан Қодировнинг совғаси топширилди (Видео)