ЎФФ Матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ижроия қўмитасининг қарорига кўра, футбол бўйича Олий Лига мусобақаси келаси мавсумдан бошлаб “Ўзбекистон Суперлигаси” деб аталади. Биринчи Лига эса “Ўзбекистон Про-лигаси” дея номланади.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Суперлигасида жами 12 жамоа иштирок этади. Тўртта даврадан иборат мусобақада жами 38 та тур ўйинлари бўлиб ўтади.
12 та жамоа 33 та тур ўтказгач, 2 та гуруҳга бўлинишади. Яъни 1–6 ўринларни эгаллаган жамоалар чемпионлик учун, 7–12 ўринни эгаллаган жамоалар Суперлигада қолиш учун яна 5 тадан ўйин ўтказишади.
38-турдан сўнг очколар бўйича 1-ўринни эгаллаган жамоа чемпионликка эришади. 12-ўринни эгаллаган жамоа Про-лигага равона бўлади.
11-ўриндаги жамоа ПРО-лигада 2-ўринни қўлга киритган жамоа билан иккита плей-офф учрашувини ўтказади.
Ғолиб жамоа Суперлигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Ўзбекистон ПРО-лигасида жами 16 жамоа иштирок этади.
Иккита даврадан иборат мусобақада жами 30 та учрашув бўлиб ўтади.
1-ўринни эгаллаган жамоа Суперлига йўлланмасини қўлга киритади. 2-ўрин эгаси эса Суперлиганинг 11-ўриндаги жамоаси билан 2 та плей-офф учрашувини ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, ЎзПФЛнинг ижроия қўмитаси аввалроқ Олий Лигада расман 12 жамоа иштирок этиши ҳақида қарор қабул қилганди.
Бироқ, мазкур қарор кўпчилик футбол мутахассислари ва Олий Лига клублари мураббийлари томонидан кескин танқид остига олинди.
Кўрамиз, янги мавсумда Суперлига ва Про-лигада қандай ўзгаришлар бўлади. Аниқроғи, ўзбек футболи қайси йўл билан боради ва қай тариқа ривожланишларга эга бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди