Эртага “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон кубоги-2017 финал учрашуви бўлиб ўтади.
Бугун мазкур учрашув олдидан ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманнинг иккинчи қисмида “Локомотив” бош мураббийи Андрей Микляев ва жамоа сардори Тимур Кападзе иштирок этишди.
- Иккинчи йил кетма-кет мамлакат кубоги финал ўйинида иштирок этяпмиз. Бундан хурсандмиз. Эртанги ўйинга ҳам катта умид боғлаганмиз. Биз ўйин вақтида ғалабага эришмоқчимиз. Шу сабабли пенальтилар баҳсига тайёргарлик кўрганимиз йўқ.
Майдон ҳолати яхши эканига ишонаман. Эртага жамоалардан фақат майдонга чиқиш ва чиройли ўйин кўрсатиш талаб этилади, - дейди Андрей Микляев.
- Финал ўйини ҳар икки жамоа учун ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга. Эртага ким кучли ва тартибли ўйин кўрсатса, ўша клуб ғалабага эришади. Эртага мен фаолиятимдаги сўнгги ўйинимни ўтказаман. Умид қиламанки, совринга эга чиққан ҳолда бутсиларимни михга иламан, - дейди Тимур Кападзе.
Манба: www.pfl.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украиналик аскарлар Россия билан музокаралар олиб боришни исташмоқда
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Эрдўғон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Шойгу Россиянинг “ядро соябони” кимни ҳимоя қилишини айтди