Лондоннинг “Челси” клуби эгаси Роман Абрамович куни-кеча “Халл Сити”дан бўшатилган россиялик мураббий Леонид Слуцкийга клуб раҳбариятидан жой таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда Кун нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Слуцкий клубдан ноябрда Майкл Эменало кетгандан кейин бўш қолаётган техник директор лавозимига даъвогарлик қилмоқда.
“Халл Сити” ва Слуцкий ўртасида шартноманинг бекор қилиниши икки томон розилиги билан амалга оширилган. Ҳозирда клуб 20 та ўйинда 19 очко тўплаб, чемпионшипнинг мусобақа жадвалида 24 жамоа ичида 20-ўринни эгалламоқда. Слуцкий клубга жорий мавсум бошида мураббий этиб тайинланганди.
Августда Слуцкий интервьюларидан бирида Абрамовичнинг унга Англияда кўрсатган ёрдами ҳақида гапириб ўтганди.
“Роман Аркадьевич менга жуда катта ёрдам берди, бироқ бу ёрдам ўқишдан ўтишим каби кўпроқ маиший нарсалар билан боғлиқ бўлди: мен бу вақт давомида “Челси” меҳмонхонасида яшадим. Клуб менга нафақат ўз ўйинлари, балки мен танлаган ҳар қандай ўйин учун чипталар олишда ёрдам берди. Бу жуда профессионал ташкил этилганди. Менга янги мамлакатда, янги шароитларга мослашишда кўрсатилган ёрдам учун жуда миннатдорман”, деб айтганди Слуцкий. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?