23:00 / 05.12.2017
6 053

Роналдунинг севган қизи оилавий турмуши ҳақида гапириб берди

Роналдунинг севган қизи оилавий турмуши ҳақида гапириб берди
“Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг севган қизи Жоржина Родригес айни пайтда жуфтлик ўз муносабатларининг энг ажойиб палласини бошдан кечираётгани ҳақида гапириб берди. Бу ҳақида “Sport-express.ru” нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида модель Алана Мартина исмли қизалоқни дунёда келтирганди.

“Айни пайтда бизнинг ҳаётимиз ҳар доимгидан ҳам кўра яхшироқ. Муносабатларимиз жуда чиройли. Болалар – бизнинг қувончимиз. Уйғонгач, энг аввал, уларни қучоқлаб, ўпамиз, улар ҳақида қайғурамиз ва ҳар бир қилаётган ишидан қувонамиз” дейди Жоржина.

22 ёшли модель шунингдек футболчининг 4 фарзандини дунёга келтиришдан аввал унга Мартина деб исм қўймоқчи бўлгани, Криштиануга эса Алана исми маъқул келгани, шу боис қизалоқларига Алана Мартина дея ном беришганини айтиб ўтган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналдунинг севган қизи оилавий турмуши ҳақида гапириб берди