date

Роналду “Олтин тўп”ни қабул қилиб олди

Роналду “Олтин тўп”ни қабул қилиб олди
Мадриднинг “Реал” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси, ФИФА натижаларига кўра 2017 йилнинг энг яхши ўйинчиси дея тан олинган Криштиану Роналду “Олтин тўп” мукофотини қабул қилиб олди.

Хабарда қайд этилишича, ушбу мукофотга умумий ҳисобда 60 нафар ўйинчи даъвогарлик қилган. Асосий кураш эса Месси, Роналду ва Неймар орасида бўлиб ўтган.

Тақдирлаш маросимидан кейин футболчи журналистларга қарата яна бир неча йил давомида фубол ўйнаш ва ўз кўрсаткичларини яхшилаш нияти борлиги ҳақида маълум қилган. “Шу сабабли биз Месси билан курашни давом эттирамиз” дейди ўйинчи.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду “Олтин тўп”ни қабул қилиб олди