«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар лигаси ҳафтасининг энг яхши футболчиси бўлди. У гуруҳ босқичининг 6-тури якунларига кўра УЕФА расмий сайтида ўтказилган сўровномада ғолиб чиққан, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Дортмунднинг «Боруссия» клубига қарши ўйинда гол урган Роналдуга 41 фоиз киши овоз берган.
У «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо (38 фоиз)ни ортда қолдирган. Шунингдек, «ПСЖ» хавбеки Корентин Толиссо (8 фоиз), «Шахтёр» ярим ҳимоячиси Бернард (5 фоиз), «Челси» хавбеки Эден Азар (3 фоиз), «Барселона» ҳужумчиси Пако Алькасер (2 фоиз), «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Сон Хин Мин (1 фоиз) ва «Ювентус» ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадо (1 фоиз) ушбу сўровномада қатнашганди.
Бироз аввалроқ Криштиану Роналду ўзининг бешинчи «Олтин тўп»ини қўлга киритганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Украиналик аскарлар Россия билан музокаралар олиб боришни исташмоқда
Шойгу Россиянинг “ядро соябони” кимни ҳимоя қилишини айтди
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди