Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун, 14 декабрь куни Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида футбол бўйича 2017 йилнинг “Энг яхшилари” тақдирланишди.
Унга кўра, йилнинг энг яхши мураббийи сифатида “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев эътироф этилган бўлса, йилнинг энг яхши футболчиси сифатида “Локомотив” клуби ҳужумчиси Марат Бикмаев тилга олинди.
Шунингдек, тақдирлаш маросимида йилнинг энг яхши аёл футболчиси ҳам тақдирланди. Яъни ушбу номинацияда “Металлург-W” клуби аъзоси Людмила Карачик ғолиб чиқди.
Бундан ташқари, “Ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшаётган энг яхши хорижлик мураббий” сифатида чемпион бўлган “Локомотив” клуби эмас балки “Пахтакор”ни бошқараётган грузиялик мураббий Шота Арвеладзе эътироф этилди.
Демак, ЎФФ йилнинг энг яхшилар сифатида қуйидаги спортчилари, клублари ва фан клубларини тақдирлади.
Ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшаётган энг яхши хорижлик мураббий – Шота Арвеладзе (“Пахтакор”).
Йилнинг энг яхши жамоаси - “Бунёдкор” ёшлар жамоаси (чемпион).
Энг яхши футбол академияси - “Насаф”.
Энг яхши мухлислар клуби - “Қўқон-1912” жамоаси фан-клуби.
Энг яхши ёш футболчи — Игорь Чикризов (“Пахтакор”).
Йилнинг энг яхши футзалчиси – Константин Свиридов (“Олмалиқ”).
Йилнинг энг яхши клуби – “Локомотив” ПФК.
Йилнинг энг яхши аёл футболчиси - Людмила Карачик (“Металлург-W”).
Йилнинг энг яхши мураббийи – Рўзиқул Бердиев (“Насаф”).
Fair Play соврини - “Қўқон-1912” жамоасига тақдим этилди.
Йилнинг энг яхши футболчиси – Марат Бикмаев (“Локомотив”).
Таъкидлаб ўтиш жоиз, мазкур маросимда Ўзбекистоннинг бир қатор шоу-бизнес вакиллари ҳам иштирок этишди. Жумладан, Улуғбек Раҳматуллаев, Афруз гуруҳи, “VIA Marokand” гуруҳи, DJ Piligrim, Саида , Сардор Раҳимхон, Шахриёр, Муниса Ризаева ҳамда шарҳловчилар Даврон Кабулов ва Даврон Файзиевлар иштирок этишди.
Маълумот учун, ЎФФ 2017 йилнинг энг яхши футболчиси ва мураббийини миллий чемпионатда иштирок этаётган клублар бош мураббийлари ва сардорлари овоз бериш йўли билан аниқлади.
Яъни ўзгача йўналиш ва ўзгача тақдирлаш маросими. Умуман олганда бугунги кечага ташриф буюрган барча иштирокчи ЎФФ ташкилотчилигида ўтган тадбирдан кўнгли тўлди.
Тақдирлаш маросимида вилоят футбол федерациялари маъсуллари, миллий чемпионатда иштирок этаётган клублар раҳбарлари, футболчилар, мураббийлар, футбол академиялари тарбияланувчилари, шунингдек, Ўзбекистондаги чет эл давлатларининг элчихоналари, турли вазирликлар, идоралар, ташкилотлар вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.
Шунингдек, томошабинлар ва иштирокчиларга ЎФФ томонидан махсус тўп ҳамда “Joma” футболкалари совға тариқасида тақдим этилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрдўғон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Украиналик аскарлар Россия билан музокаралар олиб боришни исташмоқда
Шойгу Россиянинг “ядро соябони” кимни ҳимоя қилишини айтди
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди