
“ПСЖ” ҳужумчиси Неймар ЧЛ 1/8 финалида “Реал”га қарши баҳсдан нималарни кутаётганлиги ҳақида гапирди.
Бразиялик футболчининг фикрича, парижликлар Мадрид клубини турнирдан чиқариб юборишга қурби етади.
“Биз тарихни яратмоқчимиз – “Реал”ни Чемпионлар лигасидан чиқариб юбориш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Олдимизда қийин учрашувлар турганини биламиз. Жамоа таркибидаги кўплаб футболчилар бир неча йиллардан буён бирга тўп тепиб келишади. Мадридликлар қаторасига учинчи бор ушбу мусобақада ғолиб чиқишни исташмоқда, аммо мен ишонаманки, биз уларни мағлуб эта оламиз.
Кейинги йил “Олтин тўп”ни ютиш имкониятим ҳақида гапирадиган бўлсам, бу фақат мендан эмас, жамоадошларим ва жамоам кўрсатадиган натижага боғлиқ. Албатта, ЖЧ-2018 даги иштирок бу совринни қўлга киритишда энг муҳим ҳолат бўлиши, шубҳасиз” дея Неймарнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca нашри.
Манба: championat.asia «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар