11:10 / 25.12.2017
5 346

“Барселона” футболчилари ғалабадан сўнг Роналдунинг устидан кулишди (Фото)

“Барселона” футболчилари ғалабадан сўнг Роналдунинг устидан кулишди (Фото)
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, “Барселона” 23 декабрь куни “Сантьяго Бернабеу” стадионида “Реал” устидан йирик 0:3 ҳисобида ғалабага эришди.
Каталония клуби мухлислари эса учинчи гол муаллифи Алейш Видальнинг ғалабадан сўнг кийиниш хонасидаги ҳолатини баҳолашди.

Гап шундаки, ўйиндан сўнг каталонияликлар ғалабани кийим алмаштириш хонасида нишонлашди ва жамоавий суръатларни ижтимоий тармоқларга жойлашди.

Қизиғи шундаки, суръатда Алейш Видаль ўзини худди Криштиану Роналдунинг туриш услубига ўхшатди.
Бу жиҳат эса ижтимоий тармоқдаги мухлислар томонидан турли ҳил мақтовларга сазовор бўлди.

Кўриб ўзингиз баҳо беринг.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал “Барселона” етакчиси айнан Видалнинг учинчи голига бутсасиз пас бергани ҳақида хабар бергандик.



arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Барселона” футболчилари ғалабадан сўнг Роналдунинг устидан кулишди (Фото)