13:15 / 26.12.2017
6 510

Умид Аҳмаджонов: «Самвел Бабаян Ўзбекистон халқини алдади»

Умид Аҳмаджонов: «Самвел Бабаян Ўзбекистон халқини алдади»
Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Ахмаджонов Ўзбекистон миллий терма жамоасини 2018 йилги жаҳон чемпионатига олиб чиқа олмаган собиқ мураббий Самвел Бабаян хақида ўта кескин фикрлар билдирди.

“Ҳа, Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига чиқа олмади. Жанубий Корея терма жамоаси билан ўйинга 10 кун қолганида Самвел Бабаян футболчиларни жисмоний ҳолатига маъсул мураббийини Голландиядан таклиф этди.

Ахир, ўйинга 10 кун қолганда қандай қилиб футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини яхшилаш мумкин? Одамлар чиқиб қолган қорнини йўқотиш учун йиллар давомида шуғулланишади. 10 кун ичида физика қонунлари ўзгариши мумкинми?

Фақат мўжиза эвазига биз жаҳон чемпионатига чиқишимиз мумкин эди. “Мен Голландиядан мураббий таклиф этдим” – Бабаян бу сўзлари билан шунчаки Ўзбекистон халқини алдади.
Нимага Бабаян олдинроқ бу ҳақда ўйламаганди, ёки нега ҳар бир ўйинда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини пухталик билан ўрганмади?

Нимага Бабаян ҳар доим Игорь Сергеевни майдонга тушираверди? Чунки, унинг мақсади Сергеевни чет элга сотиш эди. Бабаянга ўхшаган мураббийларнинг кўзига фақат олди сотди ва футболчилар устидан пул ишлаш мақсади кўринади” – деди ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов.

Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян Жанубий Кореяга қарши ўйин (0:0) дан сўнг миллий терма жамоа бош мураббийлиги вазифасидан озод этилганди.

Манба: stadion.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Умид Аҳмаджонов: «Самвел Бабаян Ўзбекистон халқини алдади»