10 075
Криштиану Роналду ва Жоржина Родригес футболчи шарафига уюштирилган Янги йил оқшомида иштирок этишди
Криштиану Роналду ўтиб бораётган йилда қўлга киритган мукофотларини етарлича ҳашаматли кўринишда нишонлашга қарор қилди ва ўз шарафига базм уюштирди. Тантана чоғида футболчининг барча яқинлари, жумладан севган қизи Жоржина Родригес, онаси Долорес, опалари Катя ва Эльмалар, шунингдек акаси Уго ҳам иштирок этишган.
Мазкур 2017 йил футболчи учун жуда омадли келди. Спортчи “Реал” билан биргаликда чемпионлар лигасида ғолибликка эришди, 5 бор “Олтин тўп”ни қўлга киритди ва тўртинчи бор ота бўлди.
Футболчи базм учун тўқ кўк рангли смокинг танлаган ҳолда жуда башанг кийинди, севган қизи Жоржина эса оналик бахтига эришганига кўп бўлмасдан аъло даражадаги кўринишда базм қатнашчисига айланди.
Футболчининг Инстаграм ижтимоий тармоғидаги суратларига қараб унинг оиласи чарм тўп устаси учун қанчалар муҳим ўрин тутишини тушуниб олиш қийин иш эмас, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча футболчи кенжа қизи суратини интернет тармоғи орқали эълон қилганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда