Испаниянинг Marca нашри мухлислари «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессини 2017 йилнинг энг яхши футболчиси деб тан олдилар.
Мадридда чоп этиладиган нашр томонидан ўтказилган сўровнома натижалари барчани ҳайрон қолдирди, чунки бу ерда «Реал» мухлислари анъанавий тарзда кўпчиликни ташкил қилади.
Месси учун 56% мухлис овоз берди. Ўтган йилги шахсий совринларнинг деярли барчасини қўлга киритган Криштиану Роналду 25% овоз тўплади.
Учинчи ўринни «Реал»нинг яна бир футболчиси Иско, тўртинчи ўринни «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн қўлга киритди.
Аввалроқ, Британиянинг Guardian нашри ҳам «Олтин тўп»нинг амалдаги соҳибини эмас, балки Мессини йилнинг энг яхши футболчиси деб эълон қилган эди.
2016/17 мавсумида Месси Ла Лигада 37та гол уриб, тўртинчи марта Европанинг энг яхши тўпурарига топшириладиган «Олтин бутса» совринини қўлга киритди. Шунингдек, жамоаси билан Испания Кубогида ғалаба қозонди. 2017 йилда аргентиналик умумий ҳисобда 54та гол урди ва 19та голга ҳаммуаллифлик қилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи