6 884
Футболга оид янги қарордан “Sport” телеканали шарҳловчиси Фарруҳ Расулов нималар кутмоқда?
22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномасида спорт, хусусан футбол ривожига эътибор ҳақида сўз борди.
Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва умуман футболга ҳам эътибор қаратилишини айтиб ўтди.
- Футболга энди алоҳида эътибор қаратамиз. Футболимизга хориждан мураббий олиб келамиз. Футболга оид янги қарорни узоғи билан 10 январгача чиқарамиз, - дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти.
Хўш, миллионлар ўйинини ривожлантиришга бағишланган қарор қандай бўлади? Унда нималар акс этади? Янги қарордан нималар кутилмоқда? Қандай ишлар бажарилиши мумкин? Шу ва шунга ўхшаш саволларга жавоб топиш мақсадида футбол жамоатчилигининг фикрлари билан қизиқдик.
Фарруҳ Расулов “Sport” телеканали шарҳловчиси: - Янги қарорда болалар мураббийларининг малакасини оширишга ва уларни чет элда малака ва тажриба ошириб келишлари учун имконият яратилиб берилишига эътибор қаратилишини истардим. Шунда эртамиз эгалари ҳисобланган болакайларни ёшлигидан тўғри услубда етиштириб чиқариш мумкин. Бунда асосан Европа, мисол учун Бельгия, Голландия ва Португалия футбол мактаблари билан ҳамкорлик қилиш лозим деб ўйлайман! Шунингдек, яна бир масала бу футболдаги коррупцияни илдизи билан йўқ қилиш ҳамда келишилган ўйинларга чора кўриш ҳакида ҳам алоҳида банд бўлишини хоҳлардим. Яна бир истаганим бу мактабларда футбол дарслиги алоҳида соат қилиб киритилиши. Бу йўналиш бизга келажаги бор туғма истеъдодли футболчи болакайларни топиш ва уларни кашф этиш имконини жуда оширарди. Бу яна мактабларда қизлар ҳам футбол билан яқинроқ бўлишлари ва худди ўғил болалар каби уларнинг орасидан ҳам бу спортга меҳр қўядиганлари ва истеъдод соҳибаларини аниқлаб олишга катта хизмат қиларди, - дейди шарҳловчи. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда