2018 йил февраль ойининг бошида Тошкентда катта воқелик рўй беради – FIFA ва Coca-Cola томонидан Жаҳон чемпионати Кубогининг юртимизга олиб келиниши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати Кубогининг турнеси 2017 йилнинг сентябрь ойида Москва шаҳридаги “Лужники” стадионидан бошланган. Ушбу турга Россия Федерацияси президенти Владимир Путин, ФИФА президенти Жанни Инфантино, Жаҳон чемпионлари - Бебето ва Давид Трезегалар старт беришганди.
Тошкентга келишидан аввал Жаҳон чемпионати Кубоги Шарқий ва Марказий Осиёдаги тўққизта давлат пойтахтини айланиб чиқади. Тошкентдан кейин эса яна 34та давлат пойтахтига олиб борилади. Жаҳон чемпионати Кубоги Марказий Осиё давлатлари пойтахтлари ичида биринчи бўлиб Тошкентда тўлиқ бир кун бўлади.
ЖЧ Кубоги июнь ойигача 50дан ошиқ мамлакатни айланиб чиқишини қўшимча қилиш зарур. Бу ушбу лойиҳа тарихидаги энг узун турне ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда