«Реал» Неймарни қўлга киритиш учун 400 млн евро сарфлаши мумкин

  • Спорт
  • 12-01-2018, 20:34
  • 303
  • «Реал» Неймарни қўлга киритиш учун 400 млн евро сарфлаши мумкин
    «Реал» клуби келажакда «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарни сотиб олишга жиддий аҳд қилган, дея хабар қилмоқда Uff.uz нашри.

    Бразилиялик футболчи «Қироллик клуби»нинг асосий трансфер мақсади бўлиб турибди. Айтилишича, Неймарнинг трансфери «Реал»га 400 млн еврога тушиши мумкин.

    «ПСЖ» президенти Носсир Ал-Ҳалайфи ҳужумчини қўйиб юбориш ниятида эмас. Бироқ «Реал» сафида парижликларни қизиқтирадиган бир қатор футболчилар бор, масалан: Криштиану Роналду.

    Мадридликлар Неймарни қўлга киритиш жуда мушкул иш эканини яхши биладилар, бироқ ушбу масалани 2019 йилдан кечиктирмасдан амалга оширмоқчилар.