17:02 / 17.01.2018
4 669

ЎФФ президенти бельгиялик мутахассис билан учрашди

ЎФФ президенти бельгиялик мутахассис билан учрашди
Бельгия футбол федерациясида Техник бўлим бошлиғи Крис ван Пуйвельде ҳамда ҳамда "Андерлехт" футбол клубининг Скаутлар бўлими бошлиғи Бекир Тедек январь ойида юртимизга ташриф буюриши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун Крис ван Пуйвельде ўз ёрдамчилари Бекир Тедек ва Ўзкилич Кемал билан биргаликда Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашиб, ЎФФ ва Бельгия Футбол Федерацияси ўртасидаги болалар-ўсмирлар ҳамда оммавий футболни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича суҳбат олиб борди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат чоҳида Ўзбекистонда болалар-ўсмирлар футболини ривожлантиришнинг янги модели, ривожлантириш лойиҳасининг 4 та минтақага бўлиб, уларга алоҳида хорижлик техник директорларни жалб қилиш, Ўзбекистон Футбол Федерациясида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги футболнинг ривожланишини мониторинг қиладиган ва бунинг учун жавоб берадиган Техник директор тайинлаш, болалар футболи ва оммавий футболни ривожлантириш бўйича Бельгия тараққиёт моделини ва тажрибасини Ўзбекистонда тадбиқ қилиш, юртимиздаги мусобақалар ва футбол тадбирларида скаутинг, яъни селекция ишларини такомиллаштиришда Бельгия ва Европа мамлакатлари тизимини йўлга қўйиш, Ўзбекистондаги иқтидорли ва истеъдодли ёш футболчиларни танлаб олиб, Бельгия ва Европа мамлакатларининг катта футбол академиялари ҳамда профессионал жамоаларига юбориш масалалари хусусида сўз борди.

Бельгиялик мутахассис 19 январга қадар юртимизда бўлиб, болалар футболини ривожлантириш, мураббийлар тайёрлаш, селекция бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар билан танишади.

Шунингдек, Крис ван Пуйвельде "Пахтакор", "Локомотив", "Бунёдкор" стадионларига ташриф буюриб, бу ердаги инфратузилма, яратилган шароитлар билан яқиндан танишиши режалаштирилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЎФФ президенти бельгиялик мутахассис билан учрашди