
"Барселона" клуби ҳимоячиси Херард Пике жамоадоши Неймар хусусида гапириб ўтди.
Унинг фикрича, ўйиндаги хатти-ҳаракатлар бўйича бразилиялик ҳужумчи тенг кела оладиган футболчи дунёда йўқ экан.
"Барселона"га ўтганимдан бери жамоавий футболчилар орасида Неймарга етадиганини кўрмадим.
Ҳа, у Месси жамоа етакчиси эканлигини англади. Лекин, Лео йўқлигида у ўйинни ўз қўлига олди ва янаям кучлироқ ўйнашни бошлади.
Бирга-бир вазиятга Неймар Мессидан ҳам кучли. Унга ҳеч ким тенглаша олмайди", - дейди Movistar нашри Пике сўзларини келтириб. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар