16:32 / 21.01.2018
5 778

Ўзбек боксчиси Мэнни Пакьяога қарши жанг қилмоқчи...

Ўзбек боксчиси Мэнни Пакьяога қарши жанг қилмоқчи...
Бокс бўйича филиппинлик собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо ўзининг навбатдаги жангини апрель ойида ўзбекистонлик боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоровга қарши ўтказиши мумкин. Бу ҳақда «OLAMSPORT.COM нашри хабар бермоқда.

Бу хабарни боксчининг ўзи ҳам, унинг ҳамкорлари ҳам тасдиқладилар.

«Пакьяо апрель ойида «ТОП15»даги боксчилардан бирига қарши рейтинг жангини ўтказиши керак. Ўша тўқнашув Малайзияда бўлиши кутилмоқда. Менинг менежерларим ҳам малайзиялик. Шу сабабдан ҳам, у билан келишувга эришишимиз эҳтимоли юқори», - деди Қудратилло.

Эслатиб ўтамиз, WBC томонидан февраль ойи учун эълон қилинган рейтингда Пакьяо учинчи,Қудратилло эса бешинчи поғонадан жой олганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбек боксчиси Мэнни Пакьяога қарши жанг қилмоқчи...