22:38 / 22.01.2018
5 222

Араб мамлакатларидаги "легионер" футболчиларимиз ҳақида...

Араб мамлакатларидаги "легионер" футболчиларимиз ҳақида...
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Азиз Ҳайдаров тўп сураётган «Ажман» клуби кеча — 21 январь куни сафардан ғалаба билан қайтди, деб ёзди «Championat.asia» нашри. Бунда 32 ёшли футболчининг олиб келиниши, «Ажман» учун фойдали бўлгани эътироф этилган.

Сабаби, Ҳайдаров ортда қолган 13 та тур давомида 12 марта майдонга тушган ва 1 та гол урган, шунингдек, 4 та голли узатма берган. Хусусан, Ҳайдаров кеча бўлиб ўтган «Шабаб Ал-Аҳли»га қарши беллашув биринчи голга пас берган ва унинг жамоаси 2:1 ҳисобида муваффақият қозонган.

Бугун — 22 январь оқшомида Отабек Шукуров ҳамда Игорь Сергеев тўп сурадиган икки клуб ўзаро тўқнаш келади. Шукуров тўп сураётган «Шаржа» бир ҳафта олдин Президент Кубогида Ҳайдаров жамоаси устидан зафар қучиб, «Ажман»ни турнирдан чиқариб юборганди. Энди эса чемпионат доирасида сўнгги ўринни эгаллаб турган Сергеевнинг «Ал-Дафра» клубини синовдан ўтказади.

Сардор Рашидовнинг «Ал-Жазира» клуби эса 24 январь куни 13-турни ўтказади. Айни пайтда Рашидов Амирликларни тарк этиши мумкин деган гаплар бор. Унга Саудия ва Қатар клублари харидор бўлиб турибди.

Қуйидаги суратда ўзбекистонлик футболчиларнинг Амирлик чемпионатидаги статистикаси акс этган.

Қатар чемпионатида ўйнаётган Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Турсунов жамоалари ўтган ҳафта сўнгида мағлуб бўлди. Абдухолиқов тўп сурадиган «Ас-Сайлия» чемпионлик учун кураш олиб бораётган «Ас-Садд»дан 0:6 ҳисобида енгилган. Турсуновнинг «Ал-Харийтият» клуби эса «Ар-Райян»га 2:4 ҳисобида имкониятни бой берган. Темурхўжа 90 дақиқа майдонга ўйнаган, Турсунов эса 46-дақиқада ўйинга чиқарилган. Санжар тушгунига қадар ҳисоб 0:3 эди. Унинг ўйинга қўшилиши «Ал-Харитият» ўйинини кучайтирган.

Абдухолиқов ортда қолган турларда 7 та гол уриб, Қатар Юлдузлар Лигасининг тўпурарлари пойгасида 7-ўринни эгаллаб турибди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Араб мамлакатларидаги "легионер" футболчиларимиз ҳақида...