Элдор Шомуродов: “Европага кўпроқ футболчиларимиз чиқиши керак”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов "Нима гап?" кўрсатувида меҳмон бўлиб, мамлакат футболининг бугунги ривожи ва келажаги ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Футболчи Ўзбекистон футболининг янада юксалиши учун маҳаллий футболчиларнинг Европа клубларида тўп суриши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
"Футболчиларимиз қанча кўп Европа чемпионатларига йўл олса, бу Ўзбекистон футболининг ривожланишига шунча катта ҳисса қўшади. Халқаро майдонларда ўзини тутиш, босимни ҳис қилиш ва кучли жамоаларга қарши ўйнаш тажрибаси ортади. Натижада футболчиларимизнинг савияси ҳам, терма жамоамизнинг даражаси ҳам юқорилайди," — деди Элдор Шомуродов.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…