Айни пайтда Испанияда расмий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов бугун «Реал Мадрид» клуби академияси директори Хулио Ронко билан учрашди.
ЎФФ хабарида айтилишича, учрашув давомида эришилган келишувга асосан «Қироллик клуби»нинг «Real Madrid Foundation Clinic» дастури асосида Ўзбекистонда «Реал Мадрид» клубининг футбол мактаби очиладиган бўлди.
Ундан ташқари «Реал Мадрид»да фаолият юритаётган мураббийларни Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ҳам ҳамкорлик қилинади. Улар футбол мактабларида машғулотлар ўтказиш, футболчилар билан ишлаш жараёнлари ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашадилар.
Шунингдек, юртимиздаги истеъдодли болаларни «Реал» Мадридга олиб бориш, «Қироллик клуби» томонидан ташқил этиладиган мусобақаларда уларнинг иштирокини таъминлаш бўйича ҳам келишувга эришилди.
«Реал Мадрид» Академияси хорижий давлатларда фақат «Real Madrid Foundation Clinic» дастури асосида иш олиб бормоқда.
Эндиликда ушбу дастур асосида «Реал Мадрид» методологиясини ўзбекистондаги футбол клубларида ҳам қўллаш, футболчилар билан янгича услубда машғулотлар ўтказиш бўйича ҳамкорлик қилинади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди