
Профессионал рингда мағлубият нималигини билмай келаётган ўзбекистонлик боксчи Улуғбек Ҳақбердиев (4-0-0, КО2) 10 феврал куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.
Санкт-Петербургдаги “Qin Shi Huang” аренасида ўтказилиши режалаштирилган тўқнашувда у қоғоғистонлик енгилмас боксчи Аидос Ербоссинулига қарши рингга чиқади. Бу спортчи 2015 йили профессионал фаолиятини бошлаган ва шу вақтгача 7 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида зафар қучган. Шулардан 6 тасини муддатидан олдин якунлаган.
Улуғбек Ҳақбердиев сўнгги жангини ўтган йилнинг 30 сентябрида Россиянинг Троицк шаҳрида мезбон боксчи Дмитрий Сухотскийни техник нокаутга учратган эди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.