Бугун, 25 январь куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси ташкил этилди.
Эндиликда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг янги раҳбарига айланган Очилбой Раматов ўзбек футболининг ҳозирги аҳволи юзасидан танқидий фикрларини билдириб ўтди.
«Футболни кўтариб, халқимизнинг кўнглини кўтаришимиз керак.
Осиё чемпионатида ёш футболчиларимиз финалга чиқиши ушбу соҳада яхши ўзгаришлар бўлаётганини кўрсатмоқда. Бу биринчи натижаларимиз.
Энди аввалгидек ишламаймиз. Энди ким таркибга киришини кимдир телефон қилиб белгилаб бермайди. Бу бўйича ишлаб, ҳаммасини тўғри йўлга қўйишимиз керак. Энди аввалгидек ўйинлар кетмайди.
Энди ҳеч ким таркибни танлашга таъсир ўтказмайди, ҳеч ким қўнғироқ қилишга, талаб қўйишга ҳақли эмас. Ҳозирча боридан фойдаланамиз. Кейинроқ туб ислоҳотлар ўтказамиз.
Бизда яхши мураббий йўқ, мураббийларга яхши тўланмаса иш бўлмайди. Энди аввалгидек ўз иштиёқи билан ишлайдиган мураббийлар йўқ. Бори ҳам кексайиб қолди.
Мураббий ёш футболчиларнинг ота-оналари берган 5 сўм пул ҳисобига яшайди. Бу борада вазият қандайлигини яхши биламан. Ўзим шу соҳани ичидан чиққанман. «Локомотив» клуби маники. Биласизлар-а? Ман шу даражага келтирганман бу жамоани, болаларни ўзим тарбиялаганман, ҳаммасини бошидан бошлаб. Футболдаги ўйинларнинг ҳаммасини биламан», дейди ЎФАнинг янги президенти. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар