5 584
Президент топшириғи: «Терма жамоа 2020 йилги Олимпия ўйинлари, 2022 йилги ЖЧга чиқиши керак»
Айни пайтда Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтмоқда. Конференцияда ЎФФ бундан буён Ўзбекистон футбол ассоциацияси деб номлангани маълум қилинди, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси Очилбой Раматов ЎФА президенти этиб сайланди.
«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг хабар беришича, Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Очилбой Раматов навбатдан ташқари ҳисобот сайлов йиғилиши давомида маъруза қилган.
«Мен давлатимиз раҳбари билан суҳбатда бўлдим ва жиддий топшириқ олганман. Ўзбек футболини ё бор қиламиз, ёки бутунлай йўқ қиламиз», деб айтган Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти.
Очилбой Раматовнинг айтишича, Ўзбекистон олимпия ва миллий терма жамоаси 2020 йилги Олимпия ўйинлари ҳамда 2022 йилги Жаҳон чемпионатининг финал босқичида қатнашиши керак. «Бу Президент топшириғи», дея таъкидлаган у. Ушбу топшириқларнинг ижроси давлат раҳбари томонидан айнан Очилбой Раматовга юклатилган.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти бунинг учун терма жамоалар ва футболчиларга ҳамма шароит яратилиши, миллий терма жамоа бош мураббийи ишига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлигини маълум қилган. «Федерацияда пул бўлади, бундан хавотир олманг, — деб айтган у. — Биз бировнинг қўлига қараб қолганимиз йўқ. Ҳамма натижага эришганларни рағбатлантира оламиз. Мамлакат ичкарисидаям, ташқарисидаям бизга ёрдам берадиганлар бор». “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар