03:52 / 26.01.2018
4 837

Испания кубоги. «Барселона» ярим финалга чиқди

Испания кубоги. «Барселона» ярим финалга чиқди
спания кубоги мусобақасининг сўнгги ярим финалчиси номи аниқ бўлди. Жавоб ўйини доирасида "Барселона" ўз майдонида "Эспаньол"ни қабул қилди. Дастлабки ўйинда Кике Санчес Флорес шогирдлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

"Камп Ноу"даги баҳснинг 9-дақиқасидаёқ мезбонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Месси ўнг қанотдан олдинга ўтаётган Видалга узатма берди ва Алеиш рақиб дарвозабон майдончасига тўпни етказди. Пау Лопес тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Натижада Луис Суарес бош билан бўш қолган дарвозани ишғол этди.

Орадан кўп ўтмасдан — 25-дақиқада "кўк-анорранглилар" ҳисобдаги фарқни оширишди. Меҳмонлар майдон эгаларининг ҳужумини тўхтатгандек бўлишганди, аммо жарима майдончаси остонасида Месси "Эспаньол" ҳимоячиларидан тўпни олиб қўйди ва 18 метрлардан зарба берди. Тўп рекошет ҳолатида тўрга бориб тушди.

Мессининг ўзи танаффусга қадар яна 2 марта ишғол этиши мумкин эди, бироқ аргентиналик футболчи яқин масофалардан зарба беришда бироз хатога йўл қўйди.

Иккинчи бўлимни мезбонлар нисбатан эҳтиёткор ўтказишди. Шунга қарамай, учрашувнинг сўнгги дақиқаларида "Барса" 2та яққол голга тортадиган вазият яратди. "Эспаньол" дарвозабон бир вазиятнинг ўзида Суарес ва Ракитич томонидан яқин масофадан йўлланган зарбаларни қайтарган бўлса, кейинги вазиятда дарвоза устуни унинг жонига оро кирди. Иккинчи вазиятда Ракитичнинг узатмасидан кейин Паулиньо бош билан зарба йўллаганди.

"Барселона" жавоб ўйинида ўзига керакли натижани қайд этди ва Испания кубоги ярим финалига йўл олди. Аввалроқ "Севилья", "Валенсия" ва "Леганес" клублари ярим финал йўлланмасини қўлга киритишганди.

Испания кубоги, чорак финал, жавоб ўйини
Барселона – Эспаньол 2:0 (2:0)
Голлар
: 1:0 – 9 Суарес, 2:0 – 25 Месси.
Барселона – Силлессен, Умтити, Пике, Альба, Алеиш Видаль (Паулиньо, 63), Бускетс, Серджи Роберто, Ракитич (Андре Гомеш, 90), Иньеста (Коутиньо, 68), Месси, Суарес.
Эспаньол – Лопес, Эрмосо, Налдо, Кариколь, Лопес Сильва, Санчес (Мелендо, 86), Дардер (Баптистао, 46), Гранеро (Гарсия, 65), Хави Фуэго, Марк Наварро, Морено.
Огоҳлантиришлар: Суарес (8), Эрмосо (19), Месси (27), Альба (38), Гранеро (60), Гарсия (72), Налдо (77), Паулиньо (82).
Дастлабки ўйин: 0:1

Манба: stadion.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Испания кубоги. «Барселона» ярим финалга чиқди